13:14 (22.08.2023)
1396
Бугун, 22 август куни Миллий матбуот марказида “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш таъминлаш борасида кўраётган чора-тадбирлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжумани аввалида “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Бошқарув раиси ўринбосари Абдуғани Камилов компаниянинг аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлари ҳақида оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот бериб ўтди.
Компаниямиз тизимида 31 июл ҳолатига кўра 1747 та ижтимоий дорихона ва дорихона шахобчалари фаолият юритади. Ушбу дорихоналарнинг 1143 таси ёки 65 фоизи қишлоқ ҳудудларида жойлашган. Шунингдек, махсус жиҳозланган автомобилларда 95 та кўчма дорихона ташкил этилган бўлиб, бу кўчма дорихоналар маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган жадвал асосида республикамизнинг чекка ва дорихона мавжуд бўлмаган ҳудудларидаги аҳолига керакли дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беради.
“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари турли тизимдаги даволаш-профилактика муассасаларининг асосий таъминотчисидир. Хусусан, 2023 йилнинг 6 ойи давомида:
- соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига –83,6 млрд. сўмлик,
- бошқа даволаш профилактика муассасаларига –14,0 млрд. сўмлик,
- хусусий секторга – 32,1 млрд. сўмлик,
- ҳарбий даволаш муассасаларига – 9,3 млд. сўмлик,
- ҚВП ва ҚОПларга – 39,3 млд. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди.
“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Давлат буюртмаси асосида хорижлик ҳамкорлар билан шартномалар имзолаган ҳолда, 2020 йилда 1 300 000 доза, 2021 йилда 3 668 000 доза, 2022 йилда 2 347 000 доза гриппга қарши вакциналар олиб келинган бўлиб, бу вакциналар Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди. 2023 йил давомида 2 100 000 доза вакцина олиб келиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, компаниямиз томонидан 2022 йилда 955 145 флакон, 2023 йилнинг 6 ойида 422 917 флакон инсулин кирим қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон Қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг 14 тоифаси рўйхати тасдиқланган. Уларни дори воситалари ва тиббий буюмлари билан таъминлаш учун сарфланадиган харажатлар давлат томонидан қопланиши белгиланган. Ушбу тоифага кирувчи беморларга Компания тизимидаги дорихоналари орқали 2022 йилда 523 915 та рецепт орқали 27,1 млрд. сўмлик, жорий йилнинг 6 ойи давомида 233 083 та рецепт орқали 12,3 млрд. сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.
Компаниянинг 2023 йилнинг 6 ойи давомида умумий товар айланмаси 371,2 млрд сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 262,8 млрд.сўмни, чакана товар айланмаси 108,4 млрд. сўмни ташкил этди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сон қарорида маҳаллий фармацевтикага GxP зарур амалиётлар талабларини жорий этиш назарда тутилган. GxP дори воситалари сифатини назорат қилиш тизими – бу дори маҳсулотларининг фармацевтик ишлаб чиқишдан пировард истеъмолчигача бўлган дори воситалари “Ҳаётий цикли”нинг барча босқичларини қамраб оладиган бутун жаҳонда тан олинган модель. Фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар-зарур дистрибюторлик амалиётининг (GxP) миллий талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва тизимдаги “Fargʻona Dori-Darmon”, "Toshkent viloyat Dori-Darmon" ҳамда "Samarqand Dori-Darmon" акциядорлик жамиятлари, "Qoraqalpoq Dari-Darmak", “Ўзбекистон дори таъминоти" масъулияти чекланган жамиятлари “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олди.
Бу компаниянинг давлат харид танловларида иштирок этишини, шунингдек, дистрибюторликнинг барча босқичларидаги фаолияти ишончли, самарали эканлигини кафолатлайди.
Компания фаолияти давомида, доимо иш ва бизнес жараёнларини автоматлаштиришга ҳамда янги ахборот тизимларини жорий этишга алоҳида аҳамият қаратиб келади. Сўнгги йилларда компанияда бир қанча ахборот тизимлари жорий этилган ва ҳозирги кунгача иш фаолиятида кенг фойдаланиб келинмоқда.
Бугунги кунда соҳада долзарб бўлиб турган, Вазирлар Маҳкамасининг “Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 20 майдаги 322-сонли қарорига мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалашни амалга ошириш белгилаб қўйилган.
Ушбу қарор юзасидан компания тегишлилиги бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширилиши режалаштирилган ва бугунги кунда бу бўйича қатор ишлар олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 149-сонли Қарорига асосан компания 2022 йил 11 апрелда 17-1а-сонли фармойиш ишлаб чиқди ва имзолади.
Фармойишга мувофиқ,
Матбуот анжумани қизғин савол жавобларга бой бўлди. Журналистлар дори воситаларини лабораториядан ўтказиш жараёни, дори воситаларига лецензия бериш тартиби, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг хариди, дорихоналарда қандай дори воситалари тайёрланиши, назорати, бу каби дорихоналарни шунингдек, ижтимоий дорихоналарни ривожлантириш, кўпайтириш масалалари, ва ҳк. бўйича маълумотлар олишди.