08:45 (23.08.2023)
2001
2010 ва 2019 йиллар оралиғида Қўшма Штатларда саратон ташхиси даражаси 100 000 кишига 100 дан 103 гача кўтарилди, энг муҳим ўзгаришлар 30 ёшдан 39 ёшгача бўлган одамлар гуруҳида кузатилди.
Тадқиқот натижалари AMA Network Open журналида чоп этилган. Тадқиқот муаллифлари тўққиз йил давомида саратон касаллигига чалинган 50 ёшгача бўлган 560 мингдан ортиқ одамнинг маълумотларини ўрганишди.
Тадқиқотга кўра, кўкрак бези саратони 50 ёшгача бўлган одамларда саратоннинг кенг тарқалган тури бўлиб қолмоқда. Шунингдек, ошқозон-ичак тракти саратонининг турлари орасида энг сезиларли ўсиш кузатилган. Ошқозон-ичак саратони, жумладан, йўғон ичак саратони, аппендикс саратони ва бошқа турлари билан касалланганлар сони 15 фоизга ошди.
Бундан ташқари, 2010-2019 йилларда онкологик касалликлар аёлларда кўпроқ аниқлангани, эркаклар ўртасида касалланиш 5 фоизга камайгани маълум бўлди. Маълумотларни ирқи ва этник келиб чиқиши бўйича таҳлил қилган тадқиқотчилар Осиё, Тинч океани, испан, америкалик ҳиндлар ёки Aлясканинг тубжой аҳолиси орасида саратон касаллиги кўпайиб бораётганини аниқладилар.
Ёшлар ўртасида саратон касаллигининг кўпайиши сабаблари ноаниқ, аммо мумкин бўлган шартлар - семириш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, чекиш, уйқунинг етишмаслиги ёки сифати ёмонлиги, ҳаракатсиз турмуш тарзи, атроф-муҳитнинг кансерогенлар билан ифлосланиши.
Лойиҳа билан танишган онколог Пол Оберштейн "Aгар биз бу хавфга нима сабаб бўлаётганини тушунмасак ва уни ўзгартириш учун бирор нарса қила олмасак, вақт ўтиши билан бу тобора жиддий муаммога айланишидан қўрқаман", -дедиThe Washington Post нашрига берган интервьюсида.