17:39 (23.08.2023)
1137
Куни кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманимизда “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва тизимдаги “Fargʻona Dori-Darmon”, "Toshkent viloyat Dori-Darmon" ҳамда "Samarqand Dori-Darmon" акциядорлик жамиятлари, "Qoraqalpoq Dari-Darmak", “Ўзбекистон дори таъминоти" масъулияти чекланган жамиятлари “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олганлиги ҳақида маълумот берган эдик. Бугун уларнинг сафи биттага кўпайди "Qashqadaryo Dori-Darmon"масъулияти чекланган жамияти ҳам GDP сертификатини олди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сон қарорида маҳаллий фармацевтикага GxP зарур амалиётлар талабларини жорий этиш назарда тутилган.
барча маҳаллий ва хорижий дори воситалари ишлаб чиқарувчилар Зарур ишлаб чиқариш амалиётининг (GMP) миллий талабларига,
фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий ташкилотлар Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP) миллий талабларига,
фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур дистрибюторлик амалиётининг (GDP) миллий талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Зарур амалиётларни татбиқ этишнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:
-сифатсиз махсулотни импорт қилинишини олдини олиш;
-аҳолини сифатли, хавфсиз ва безарар дори воситалари билан таъминлаш;
-фармацевтика маҳсулотларини хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгарликни аниқ белгилаш;
-ходимларни ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажаришини таъминлаш;
-фармацевтика маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга ёндашувни ўзгартириш, бу нуқсонларни пайдо бўлиши ва маҳсулотни чақириб олиш ҳолатларини камайтириш;
-фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигига ишончни ҳужжатлар билан тасдиқлаш;
-халқаро талабларга жавоб берадиган сифат тизимини яратиш;
-реализация жараёнида техник баръерларни бартараф этиш;
-маҳаллий махсулотларни чет эл давлатларига экспорт қилиниши учун кенг йўл очиб бериш ҳамда маҳаллий махсулотларни рақобатбардошлигини таъминлаш;
-қалбаки ва сифатсиз дори воситаларини таъминот занжирига кириш хавфи олди олиш;
-фармацевтика маҳсулотларини хусусиятлари ўзгармаган холда истеъмолчиларга етказиб берилишини таъминлаш;
-фармацевтика маҳсулотларини давлат харидлари бўйича тендерларда қатнашиш.