16:44 (22.08.2023)
1667
Vital Biosences Inc компания таъсисчиларига кўра, қурилма бир неча томчи қон ёрдамида 50 га яқин лаборатория таҳлилларини ўтказишга ёрдам беради. Vital бош директорининг айтишича, улар бу қурилма учун 48 миллион доллар сармоя олишга муваффақ бўлган, бу миқдор ишланмани якунлаш ва клиник синовларни бошлаш учун етарли.
Қурилма қандай ишлайди?
VitalOne деб номланган диагностика машинаси бир вақтнинг ўзида учта турдаги таҳлилларни ўтказишга қодир: гематологик, клиник кимёвий ва иммунологик. Синовлар анемия, метаболик касалликлар ёки юқори инсулин даражаси каби қон касалликлари мавжудлиги ёки йўқлигини кўрсатади.
Қурилма шифокор хонасида бўлади, шунинг учун беморга қон намуналарини олиш учун бошқа клиникаларга бориш шарт эмас ва қон таҳлилини бир неча кун кутишга тўғри келмайди. Бемор шифокорнинг қабулхонасида қон топшириши ва натижаларни 20 дақиқа ичида олиши мумкин, бу эса бемор ва шифокорнинг вақтини тежашга ёрдам беради, такрорий ташрифларни бартараф этади.
Vital Biosences компаниясининг қурилмаси кенг жамоатчиликка тақдим етилмайди. Қурилманинг биринчиларини бозорга 2024 йилга яқин олиб чиқиш режалаштирилган, чунки унгача бу қурилма синовдан ўтиши ва ФДA томонидан тасдиқланиши керак.
Таҳлил минимал қон миқдорини талаб қилади. Ишлаб чиқувчининг фикрига кўра, тест учун 6 томчи қон етарли.