Янгиликлар

not found

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–197-сон, 20.06.2023 й.) қабул қилинди. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини ошириш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади. 2023 йил якунигача: барча нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ахборот тизимига уланади; нодавлат тиббиёт ташкилотининг ходимлари, тиббий техникаси, хизмат турлари, тиббий статистика ва бошқа ҳисоботлари мониторинги юритилади; тиббий фаолиятни назорат қилишда “хавфни таҳлил қилиш” тизими йўлга қўйилади. Шунингдек, қуйидагилар ташкил этилади: ➖Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази; ➖Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази; ➖Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази.

  • 21 Июнь, 12:11
  • Батафсил
not found

Агар йўриқномада дори воситасининг ножўя таъсири йўқлиги айтилган бўлса

Aгар препаратнинг кўрсатмаларида унинг ножўя таъсири йўқлиги айтилган бўлса, бу ҳолат учта тахминга сабаб бўлади: Биринчиси: ишлаб чиқарувчи мижозни атайлаб алдайди, яъни йўриқномага препаратнинг ҳақиқий хавфсизлик профили ҳақида маълумот киритилмаган. Иккинчи вариант: препаратнинг клиник синовлари босқичида кам сонли кўнгиллилар самарадорлик ва хавфсизликни ўрганишда иштирок этишган, бу эса салбий реакцияларнинг ҳақиқий частотасини аниқлаш имконини бермайди. Учинчи вариант: дори ҳақиқатан ҳам ножўя таъсирга эга эмас, яъни у терапевтик ва ножўя таъсирга эга бўлмаган нейтрал моддадир. Дориларнинг кўрсатмаларида "ножўя реакциялар" қанчалик батафсил тавсифланган бўлса, ишлаб чиқарувчининг ишончлилиги шунчалик юқори бўлиши керак. Ён таъсирларнинг мавжудлиги, уларнинг батафсил тавсифи, биомедикал мақолаларга ҳаволалар, камдан-кам учрайдиган ёки жуда кам учрайдиган асоратларни кўрсатиш ишлаб чиқарилган дори хавфсизлигини таҳлил қилиш бўйича катта ишлар олиб борилганидан далолат беради. Бу шуни англатадики, кўплаб беморлар клиник тадқиқотларда иштирок этишган ва дори очиқ бозорга чиққандан кейин хавфсизлигини ўрганиш давом эттирилмоқда.

  • 21 Июнь, 08:53
  • Батафсил
not found

 Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг асосий вазифалари, энг аввало, ёнғинларнинг олдини олиш, аҳоли ва ташкилотларда кенг кўламдаги тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини кучайтириш, шу орқали ёнғинлар сонини камайтиришдан иборат. “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Шайхонтохур тумани бўлими ҳамкорлигида компания ходимлари учун семинар ташкил этилди. Дастлаб, Шайхонтоҳур тумани ФВБ инспектори майор Ойбек Ибрагимов ходимларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан таништириб ўтди. Ёнғиннинг олдини олишга доир ўтказилаётган тадбирларнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунтиришлар бериб, ёнғиннинг пайдо бўлиш сабаблари, ўчириш воситаларининг ишлатилиш тартиби, ёнғин содир бўлганда дастлаб нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида гапириб, ҳаётий мисоллар орқали мавзу доирасида керакли маълумотларни айтиб ўтди. Хусусан, ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларидан энг биринчиси эътиборсизлик, носоз буюм ёки электр ускуналарини тузатишни кейинга қолдириш, жиҳозларни ўчиришни унутиш эканлигини таъкидлади.  Шайхонтоҳур тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари подполковник  Абдукамол Зупарходжаев бугунги кунда ижтимоий тармоқларда анчагина шов-шувларга сабаб бўлган бозорларда, аҳоли турар жойларида келиб чиқаётган ёнғинларни мисол келтирган ҳолда, келиб чиқиш сабаблари ҳақида маълумотлар, айниқса, кўп қаватли турар жойлардаги хонадон деразаларини темир панжара билан беркитишнинг хавфли томонлари, уйда болаларни ёлғиз қолдиришнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантиришлар берди. Эътиборли бўлишга, кичик қоидаларга ҳам риоя қилишга чақирди.  Ёнғин келиб чиққан ҳолатларда бирламчи курашиш воситаси  ўт ўчиргичлар ҳисобланади. Улар барча хоналарда ва транспорт воситаларида, биноларда  ўрнатилиши керак. Ва уларнинг сувли, кўпикли, кукунли, карбонат ангидридли ва аэрозолли турлари мавжуд бўлиб, қайси ўт ўчиргич қандай турдаги ёнғинни ўчира олишини ўт ўчирувчи моддасига қараб аниқлаш мумкин. Семинарда қандай ёнғирларда қандай ўт ўчиргичлар ишлатилиши, афзалликлари, ўт ўчиргични ишлаш тартиби ҳақида роликлар қўйиб берилди. Семинарлар амалий машғулотлар билан янада аҳамиятли бўлади. “Дори-Дармон” АК ҳудудига олиб келинган ўт ўчириш машинаси кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Капитан Шуҳрат Солихов ўт ўчириш машинасининг ишлаш тартиби, ундаги сув миқдори, сув пуркагичнинг тезлиги, ўт ўчириш жиҳозлари, ўт ўчирувчининг кийимлари, ёнғинда қолган инсонларга ёрдам бериш учун зарур бўлган жиҳозлар ҳақида батафсил тушунчалар берди. Бугунги кунда ўт ўчирувчилар дуч келаётган муаммолар, хусусан аҳоли турар жойларида йўлакларни тўсиб олиш, машиналарни нотўғри жойлаштириш, сув олиш мумкин бўлган жойларни беркитиб ташлаш ҳолатларини олдини олиш ҳар биримизнинг вазифамиз эканлиги таъқидланди.      

  • 20 Июнь, 16:31
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech