Янгиликлар

not found

Ўзбекистонга келтирилган салкам 60 минг қути “Док-1 Макс” сиропи назорат остида сақланмоқда

Маълум бўлишича, “Док-1 Макс” дори воситаси Ўзбекистон бозорига 2012 йилдан кириб келган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев. –Мутахассисларнинг маълум қилишича, мазкур дори воситасининг шу давр мобайнида ножўя таъсири бўлмаган. Фақатгина бир партиясида бундай ножўя таъсир кузатилган. Амалдаги тартибларга кўра дори воситасини эркин муомалага чиқаришда дори воситасининг Ўзбекистонда рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ҳамда олиб кирилаётган дориларнинг ҳар бир серияси учун мувофиқлик сертификатлари божхона органларига тақдим қилинади. Шундан сўнггина дори воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилади. “Док-1 Макс” дори воситаси сақланаётган божхона омборида мазкур дорининг жорий йил декабрь ойида келтирилган 3 та партияси, яъни салкам 60 минг қутиси қатъий назорат остида сақланмоқда. Шунингдек, илгари келтирилиб, эркин муомалага чиқарилиши лозим бўлган яна 2 та партиядаги ушбу дори воситаси ҳам ушлаб турилибди. Божхона органлари томонидан салбий ҳолатлар кузатилган илк кунларданоқ дори воситасини эркин муомалага чиқармаслик учун барча чоралар кўрилган ва ҳозирда қатъий назорат остида. Маълумот ўрнида, республикамиз божхоначилари жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 719 та божхона қонунбузилиш ҳолатларида қиймати 24,4 миллиард сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйди. Мазкур дори воситалари сифатсиз ва давлат рўйхатидан ўтказилмагани учун ҳамда ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя этилмагани учун олиб қўйилган.

  • 4 Январь, 13:49
  • Батафсил
not found

❗️Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарган завод устидан текширувнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Ҳиндистонда Дори воситалари стандартларини назорат қилиш марказий ташкилоти ходимлари, шунингдек, Уттар-Прадеш дори воситалари айланмасини назорат қилувчи бошқарма мутахассислари Ноида шаҳрида жойлашган “Marion Biotech” заводини текширишни якунлади. NDTV телеканали хабарига кўра, текширув 30 декабрга ўтар кечаси ниҳоясига етган. Унинг натижасида расмийлар фармацевтика компанияси заводида дори воситалари ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатишни талаб қилган. Телеканал хабарига кўра, завод маҳсулотнинг сифат стандартларига мувофиқ узлуксиз ишлаб чиқарилиши ва назорат қилинишини таъминлаш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш амалиёти талабларидан четга чиққани қайд этилган. Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавиа текширув якунланганини тасдиқлади. “Док1 Мах” сиропининг таркиби бузилгани ҳақидаги хабарлар туфайли ўтказилган инспекторлар текшируви якунланди ва “Marion Biotech” компаниясининг Ноида шаҳридаги барча ишлаб чиқариш фаолияти кеча тунда тўхтатилди. Тергов давом этмоқда”, — деди у.

  • 30 Декабрь, 18:51
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech