11:18 (12.04.2023)
2524
Россияликларнинг учдан бир қисми учун пиёда бориш мумкин бўлган, яъни яқин масофада тўртдан ортиқ дорихона бор. Шу билан бирга, НАФИ сўровининг кўрсатишича, 13% респондентларнинг уйи яқинида дорихона йўқ. Россияликлар керакли товарлар мавжуд ва қулай жойлашган арзон нархлардаги дорихоналарни афзал кўришади.
Россияликларнинг аксарияти (86%) уйлари ёнида дорихона бор. Улардан ҳар иккинчи респондентда (57%) яқин масофада биттадан учтагача, респондентларнинг учдан бирида (29%) тўртдан ортиқ дорихона мавжуд. Шунингдек, россияликларнинг 13 фоизи ўз уйидан пиёда борадиган масофада дорихонага эга эмас. Кўпинча қишлоқ аҳолиси дорихоналар йўқлиги ҳақида гапиришади (34%). НАФИ таҳлилий маркази март ойида россияликлар учун дорихоналардан фойдаланиш имконияти даражаси ва у ёки бу дорихонани танлаш мезонлари бўйича сўров ўтказгандан сўнг шундай хулосага келди. Тадқиқотда барча федерал округлардан 1000 нафар катта ёшли россияликлар иштирок этди.
Респондентларнинг 19% барча дори-дармонларни битта дорихонадан сотиб олишини айтишган. Яна шунча иштирокчи ҳар доим турли дорихоналарга боришларини айтган. Аксарият (59%) респондентлар бир нечта дорихоналарнинг доимий мижозларидир. Бир дорихонага содиқ эркаклар 17% (аёллар 22%), 24 ёшгача бўлган ёшлар (29%) ва қишлоқ аҳолиси 32% ни ташкил этади.
Сўров шуни кўрсатдики, россияликлар биринчи навбатда, арзон нархлардаги дорихонани танлашади. Шунингдек, зарур товарларнинг бўлиши ва дорихонанинг қулай жойлашуви ҳам муҳим.