08:59 (25.05.2023)

2610

Бел оғриғи бутун дунё бўйлаб ногиронликнинг энг кенг тарқалган сабабидир

Таҳлилларга кўра, бел оғриғи бутун дунё бўйлаб ногиронликнинг энг кенг тарқалган сабабидир.

"The Lancet Rheumatology" журналида чоп этилган халқаро тадқиқот гуруҳининг ҳисоботига кўра, 2020 йилда бутун дунёда 619 миллион одам бел оғриғи ва унинг хавфли омилларидан азият чеккан. 2050 йилга келиб бу рақамлар 840 миллиондан ошиши мумкин.

2018 йилда олимлар The Lancet нашри орқали дунёда ярим миллиарддан ортиқ одам бел оғриғидан азоб чекаётганлиги ҳақида хабар беришган.

2021 йилда Германиялик Роберт Кох институти олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, сўровда иштирок этган беморларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи бел оғриғидан, аксарияти умуртқа поғонасининг пастки қисмидаги оғриқлардан шикоят қилган.

Бел оғриғи Венгрия ва Чехия аҳолиси орасида энг кўп, Малдив ороллари ва Мянмада эса аксинча — жуда кам учрайди.

Мамлакатлар ва минтақалар бўйлаб барча ёш гуруҳларида эркакларга қараганда аёллар кўпроқ бу оғриқдан азият чекиши аниқланган. Бу фарқ 75 ёшдан ўтганларда кўпроқ билинган. Умуман олганда, ўткир бел оғриғи кўпроқ 85 ва ундан катта ёшдаги одамларда учрайди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech