14:58 (27.07.2023)
2321
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, агар касалликнинг олдини олиш ва даволаш учун етарлича маблағ сарфланса, ОИТС муаммосини яқин 7 йил ичида ҳал қилиш мумкин.
БМТ таъкидлаганидек, бу "агар мамлакатлар профилактика ва даволанишга сармоя киритиш учун сиёсий иродани намойиш этса ва камситмайдиган қонунларни қабул қилса" жуда реалдир.
UNAIDS (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ/ОИТС бўйича Қўшма Дастури) маълумотларига кўра, 2022 йилда дунё бўйлаб тахминан 39 миллион одам ОИВ билан яшайди, ва даволанмаган тақдирда, у ОИТСга айланиши мумкин.
“Aгар биз одамларни биринчи ўринга қўйиш ва далилларга асосланган ОИВ профилактикаси ва даволаш дастурларига сармоя киритиш бўйича қатъий мажбурият олган мамлакатларни наъмуна қилиб олсак, бу масала ечимини топади ”, дейилади UNAIDS ҳисоботида.
Шунингдек, унда ОИВга қарши самарали жавоб бериш, бошқа ташаббуслар қаторида, камситмайдиган қонунларни қабул қилиш ва жамоат тармоқларини кучайтиришни ҳам англатади. ОИВ ёки ОИТС билан яшайдиган одамлар кўплаб мамлакатларда ажратиш, камситиш ва зўравонликка дуч келишади.
“Aфриканинг шарқий ва жанубий қисми каби молиявий сармоялар энг кўп бўлган мамлакатлар ва минтақаларда сезиларли ютуқларга эришилди, бу ерда ОИВ билан янги касалланганлар сони 2010 йилдан бери 57 фоизга камайди”, дейилади ҳисоботда.
Шарқий Европа ва Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Aфрикада эса, аксинча, янги беморлар сони кескин ўсиб бормоқда.
"Ушбу тенденциялар, биринчи навбатда, ОИВ профилактикаси хизматларининг етишмаслиги ... шунингдек, жазо қонунлари ва ижтимоий камситишлар томонидан яратилган тўсиқлар билан боғлиқ", - дея тушунтиради UNAIDS.
Унинг хабарларига кўра, ўтган йили 1,3 миллион киши ОИВ билан касалланган ва 630 минг киши ОИТС билан боғлиқ асоратлардан вафот этган.