12:00 (16.07.2024)

26

Вазн йўқотадиган дориларнинг йиллик савдоси 150 миллиард доллардан ошиши мумкин

Миллионлаб одамларнинг Novo Nordisk ва Eli Lillyнинг вазн йўқотадиган дориларига эга бўлиш истаги, уларнинг кўламининг кенгайиши ва потенциал рақобат мутахассисларини 2030-йилларнинг бошига келиб ушбу дориларнинг глобал савдоси бўйича ўз прогнозларини 150 миллиард долларга оширишга мажбур қилмоқда. Бир йил олдин, максимал баҳо 100 миллиард доллар оралиғида эди.

IQVIAнинг сўнгги беш йиллик прогнозига кўра, ўтган йили семизликка қарши дори воситаларига глобал харажатлар 24 миллиард долларни ташкил этди, 2028-йилга бориб эса 131 миллиард долларгача кўтарилади.

Бу аввалги 13% га нисбатан 27% йиллик ўсишдир. Aгар суғурта қопламаси кенгайтирилмаса, IQVIA ҳисоб-китобларига кўра, 2028 йилда оздирувчи дориларга глобал харажатлар 39 млрд. доллардан 74 млрд долларгачани ташкил қилади.

Aксарият суғурта компаниялари янги дориларни сотиб олиш харажатларини қопламаса-да, жуда кўп одамлар ушбу дориларни мустақил равишда сотиб олишга тайёр, деб таъкидлайди IQVIA экспертлари.

2028-йилга бориб оздирувчи дорилар бозори 131 миллиард долларга етиши бир қанча омилларга, жумладан, беморларнинг ушбу дори-дармонларни қанча вақт қабул қилиши, бошқа касалликларни даволашда қўлланилиши ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади.

BMO Capital Markets ҳисоб-китобларига кўра, вазн йўқотадиган дори-дармонларнинг йиллик савдоси 2033 йилга келиб 150 миллиард долларга этади. Таҳлилчилар мустақил қўлланиладиган дорилар юрак хуружи ва инсульт каби соғлиқ учун юк бўлган касалликларнинг олдини олишга, шунингдек, уйқу апнеси каби сурункали касалликларга ёрдам беришини кўрсатадиган сўнгги маълумотларга ишора қилмоқда, бу эса суғурта компанияларининг ушбу дори-дармонлар харажатларини тўлиқ тўлаши зарурлигини тасдиқлайди. Тиббиёт компаниялари ва инвесторларга молиявий хизматлар кўрсатувчи Leerink Partners инвестиция банки 2032 йилга келиб йиллик савдо ҳажми 158 миллиард долларни ташкил этишини тахмин қилмоқда.

Дунё бўйлаб бир миллиардга яқин одам семизликдан азият чекади. Бу рақамлар эса шубҳасиз, оздирувчи дорилар бозори катта эканлигини кўрсатади. Қўшма Штатларда ойига 1000 доллардан ошиқроқ бўлган янги дори воситаларининг сотуви аллақачон Novo Nordisk ва Eli Lillyни дунёдаги энг қиммат компаниялар қаторига киритди.

Eli Lilly аксиялари бу йил 36 фоиздан ошди, Novo Nordisk аксиялари эса деярли 32 фоизга ошди. Шу билан бирга, Eli Lilly ва Novo Nordisk янги авлод дори воситаларини ишлаб чиқмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech