11:54 (02.08.2024)

919

Бўғимлар регенерацияси учун гидрогель ишлаб чиқилди 

Пенсилвания университети олимлари тиззадаги тоғай тўқималари ва бўғимлар регенерацияси соҳасида муҳим кашфиёт қилиб, ҳужайралар миграциясини енгиллаштирувчи янги гидрогелни ишлаб чиқишди. Тадқиқот натижалари Nature Communications журналида чоп этилган.

Гидрогель гиалурон кислота ва желатиндан иборат бўлиб, улар бўғимлар ва бириктирувчи тўқиманинг табиий компонентлари ҳисобланади. Ушбу моддаларнинг комбинацияси материалга бутун ҳажми бўйлаб ҳужайраларга иккита нуқта ўртасида ҳаракатланишнинг кўплаб турли усулларини тақдим этадиган мураккаб тармоқ ҳосил бўлади.

Гидрогель биологик тўқима намуналарида ва тажрибаларда ҳайвон моделларида синовдан ўтказилди, ва материал ҳужайралар ҳаракатини сезиларли даражада тезлаштирди. Ҳужайралар миграцияси кўплаб биологик жараёнлар, жумладан, тўқималарнинг ривожланиши, яраларнинг битиши ва регенерацияси учун зарур бўлганлиги сабабли, гидрогель тоғайлар ва бойламлар каби тўқималарнинг тикланишини сезиларли даражада тезлаштириши мумкин.

Назарий жиҳатдан гидрогелдан касалликларни ўрганишда ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, ундан саратон ҳужайралари қандай ҳаракатланишини яхшироқ тушуниш учун платформа сифатида фойдаланиш мумкин. Саратон ҳужайралари ҳаракатининг бузилиши метастазланишни секинлаштира олиши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech