14:54 (19.08.2024)

715

Британияликлар COVID-19га қарши вакциналарнинг ножўя таъсири учун тўлов талаб қилмоқда

Буюк Британияда деярли 14 минг киши гўёки COVID-19га қарши вакциналар туфайли етказилган зарар учун давлат томонидан компенсация олиш учун ариза берди.

Минглаб аризалар тиббиёт мутахассислари томонидан рад этилиб, вакцинанинг касалликлар билан боғлиқлиги ҳақида етарли далиллар йўқлигини таъкидлаган бўлса-да, 175 та ҳолатда 120 минг фунт стерлинг (тахминан 155 минг доллар) компенсация берилди. Бу барча берилган аризаларнинг 2% дан камроғини ташкил қилади.

Айтилишича, аризачилар тромблар ҳосил бўлиши, орқа мия яллиғланиши, эмланган қўл-оёқларнинг ҳаддан ташқари шиши, юз фалажи, шунингдек инсульт ва юрак хуружи каби оқибатлар учун тўловлар олган.

Шикоятларнинг қарийб 97 фоизи Британиянинг AstraZeneca фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланган беморлардан келиб тушган. Қолган шикоятлар Американинг Pfizer ёки Moderna компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакциналарга тегишли.

Қайд этилишича, ҳукумат огоҳлантиришларга қарамай ва ҳатто 2021 йил март ойига қадар Германия, Италия, Франция, Испания, Дания, Норвегия, Нидерландия, Швеция ва Латвияда AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш тўхтатилганидан кейин ҳам AstraZeneca вакцинасини тавсия қилишни давом этган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech