11:39 (08.08.2024)
930
"Novo Nordisk" компанияси йил якуни бўйича прогноз қилинган фойда пасайгани ҳақида маълум қилди.
Иккинчи чоракда тана вазнини камайтириш учун машҳур бўлган Wegovy дори воситасининг сотуви кутилган кўрсаткичларга эришмади. Инвесторлар бу Eli Lilly томонидан рақобатнинг кучайиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигидан хавотирда.
Сотув ҳажмининг пасайиши ҳақидаги хабар бозорга биринчи бўлиб семизликни даволаш учун янги дори воситаси билан чиққан Novo компаниясининг узоқ муддатли муваффақиятлари якунини англатади. Бутун вақт давомида компаниянинг қиймати 500 миллиард АҚШ долларидан ошди. Натижада, Novo Nordisk Европанинг энг қиммат компаниялари рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
2021 йил июнь ойида Wegovy чиққанидан бери Novo акциялари тахминан 230% га кўтарилди. Бироқ ҳозир уларнинг нархи 7,7 фоизга ва кейин яна 5,8 фоизга тушди. Сўнгги икки йил ичида бу SТОХХ 600 биржа индекси иштирокчилари ўртасида акцияларнинг кунлик пасайишининг энг муҳим ҳолатларидан биридир.
"Novo" молиявий директори Карстен Мунк Кнудсен "Wеgovy" инновацион препарати билан боғлиқ вазиятнинг ўзгаришига таъсирчан бўлган фонд бозорининг бундай муносабатига ажабланмади.
Иккинчи чоракдаги фойда компанияларнинг умидларини оқламади. "Novo"нинг акциядори бўлган "Union Investment" компаниясининг инвестиция портфели менежери Маркус Маннснинг сўзларига кўра, сўнгги уч ойдаги кўрсаткичлар "ўтган йилги юқори сотувлар ва фойдадан кескин фарқ қилди."