11:40 (01.03.2024)

570

Деменция замонавий одамларнинг касаллиги бўлиб чиқди

Қадимги Юнонистон ва Рим аҳолиси Aльцгеймер касаллигидан замонавий одамлар каби тез-тез азоб чекишмаган. Калифорниялик олимлар эрамиздан аввалги 8-асрдан эрамизнинг 3-асригача бўлган тиббиётга оид классик асарларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.

Матнларда кекса одамларда когнитив бузилишлар ҳақида "ажабланарли даражада кам" далиллар топилган. Илгари, қадимги юнонлар ва римликлар кексаликка қадар яшамаган ва шунинг учун ёшга боғлиқ касалликларга дуч келмаган деб ишонилган. Бироқ, замонавий тадқиқотчилар буни рад этишди. Грецияда одамлар ўртача 70 ёш ва ундан узоқроқ вақт яшаган.

Замонавий дунёда хотира бузилиши қаришнинг умумий ҳамроҳ касаллигига айланган. 85 ёшдан ошган одамларнинг учдан бир қисми деменциядан азият чекмоқда. Деменция -бу бир қатор касалликларнинг умумий термини бўлиб, унда мия тўқималарининг ўлиши рўй беради. Касаллик мия тўқималарининг бир-бирига узвийлигини таъминлайдиган ацетилхолин моддасининг етишмаслигидан келиб чиқади. Бунда беморларнинг 60 фоизида Альцгеймер кузатилади.

Aммо Жанубий Калифорния университети жамоаси Гиппократ ва унинг издошлари ёки Aристотелнинг асарларида ёшга боғлиқ хотира йўқолиши ҳақида ҳеч қандай эслатма топмадилар. Милоддан аввалги 4-3-асрларга оид юнонча матнларда қарилик аломатлари сифатида карлик, уйқусизлик, бош айланиши, кўриш қобилиятини йўқотиш ва овқат ҳазм қилиш касалликлари келтирилган - аммо когнитив муаммолар эмас.

Олимлар деменциянинг ҳозирги “эпидемияси” замонавий ҳаёт маҳсулидир, деб тахмин қилишди. Унинг ривожланиш хавфи саноат чиқиндилари, нотўғри овқатланиш, ҳафо ифлосланиши ва цивилизациянинг бошқа "фойдалари" билан ортади.

Тадқиқот муаллифлари антик ва замонавий даврларда деменция тарихини кенгроқ ўрганишга ва касалликни қачон кенг тарқала бошлаганини аниқлашга чақирдилар. Бу бизга атроф-муҳитнинг когнитив бузилишларнинг ривожланишига таъсирини билиш имконини беради, дея хабар беради Journal of Alzheimer's Disease.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech