09:00 (13.09.2023)
2149
Россия Федерал Тиббиёт-биологик агентлигининг Мия ва нейротехнология федерал марказининг мутахассиси, мигрен билан касалланганларнинг 70% аёллар орасида қайд этилишини таъкидлади.
35 ёшдан 45 ёшгача бўлган аёллар мигренга кўпроқ мойил бўлишади, 50 ёшдан кейин еса касаллик даражаси сезиларли даражада камаяди.
"Копинча, биринчи мигрен хуружи 20 ёшдан олдин ривожланади. Aгар ёш болалар ҳақида гапирадиган бўлсак, ўғил болалар бу касаллика копроқ мойил бўлишади. 20 ёшдан кейин, айниқса 35 ёшдан 45 ёшгача бўлган ёш оралиғида аёллар ко`проқ азият чекишади", дейди мутахассис.
Унинг сўзларига кўра, 50 йилдан кейин мигрен хуружлари сони сезиларли даражада камаяди.
Шунингдек, у мигренни қўзғатувчи омиллардан бири стресс, ёмон уйқу ва фаол ҳаёт тарзи еканлигини тушунтирди, шу сабабдан касаллик ёшларда кўпроқ учрайди.