15:09 (05.10.2023)

1138

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази фаолиятига ISO 9001 стандарти жорий этилади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8 сентябр санасида пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон – AҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасидаги йирик анжуманда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва AҚШ Фармакопея конвенсияси (USP) ўртасида меморандум имзоланган эди. 

PQM+ дастури бўйича бир нечта йўналишларда ҳамкорликни назарда тутувчи мазкур меморандумга мувофиқ, айни кунларда Марказ фаолиятига ISO 9001 стандартини жорий етиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

ISO 9001 қандай стандарт ва уни жорий этиш орқали қандай натижаларга эришиш мумкин?

ISO 9001 стандарти дунёдаги енг машҳур сифат менежменти тизими стандарти бўлиб, дунё бўйлаб 180 мамлакатлардаги ташкилотларни сертификатлаштирган.

Мазкур стандарт Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) томонидан еълон қилинган 9000 серияли стандартлардан мувофиқликни баҳолаш учун ишлатилиши мумкин бўлган ягона стандартдир. ИСО 9001 Сифат Менежменти Тизими – бу дунё миқёсида қабул қилинган сифат менежменти тизими бўлиб, мижозлар талаблари, еҳтиёжлари ва тартибга солувчи талабларини қондириш орқали мижозлар еҳтиёжини оширишни назарда тутади.

ISO 9001 стандарти асосан бошқариш механизмидир. Ушбу стандартнинг мақсади – хатолар ва нуқсонларни камайтириш, йўқ қилиш ва олдини олишдан иборатдир. Стандарт маҳсулот ва хизматларнинг сифати билан емас, балки бошқарув тизимининг сифатига бевосита боғлиқдир.

Бундан кўзланган асосий мақсад шундан иборатки, агар самарали сифат менежменти тизими яратилса ва жорий етилса, мижозлар еҳтиёжларини қондириш учун сифатли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқарилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech