15:00 (20.09.2023)
1962
Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги дорихоналарда эмлаш имкониятини назарда тутувчи акт ишлаб чиқди. Давлат назорати хизмати аллақачон ушбу лойиҳани тасдиқлаган.
Украина соғлиқни сақлаш инфратузилмасининг эмлаш учун жавобгар бир қисми яроқсиз ҳолатга келганлиги сабабли, эмлаш тадбирларини амалга ошириши мумкин бўлган субъектлар тармоғини кенгайтириш орқали эмлаш даражасини оширишга қарор қилинди.
Уларни амалга ошириш учун дори воситаларининг чакана савдоси бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олган тадбиркорлик субъектларига дорихонада тиббиёт идорасини очишга рухсат этилади.
Қарор лойиҳаси жорий йилнинг июль ойида муҳокамага қўйилган эди — унда махсус тайёргарликдан ўтган ва ташкил этиш қоидаларини ўзлаштирган фармацевтларга, клиник фармацевтларга, фармацевт-косметологларга профилактик эмлашларга рухсат бериш назарда тутилган. Эмлаш техникасини ўзлаштирган, шунингдек, эмлашдан кейин ёрдам беришни ҳам билиши лозим.
Сентябр ойидаги янгиланган лойиҳада Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт идорасини очиш учун тиббий амалиёт учун қўшимча лицензия олиш талаби ҳам киритилди.