10:10 (05.03.2023)

2501

Ҳиндистонда Marion Biotech мансабдорлари ҳибсга олинди

Ҳиндистон полицияси 3 март куни Marion Biotech фармацевтика компаниясининг 3 нафар юқори лавозимли ходимини ҳибсга олди. Аввалроқ, ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилган йўталга қарши сироп Ўзбекистонда камида 20 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган эди.

Ҳиндистон давлат лабораторияси томонидан Marion Biotech дори воситаларини текшириш бўйича ўтказилган синовларда 22 та намунанинг таркиби «бузилгани ва қалбакилаштирилгани» аниқланган. Шундан сўнг, ҳибслар амалга оширилди, деб ёзди Reuters. Мансабдорларга қандай айблов қўйилгани маълум эмас.

Полициянинг юқори лавозимли офицери Рам Бадан Сингх сўзларига кўра, Marion Biotech компаниясининг ишлаб чиқариш директори ва 2 нафар кимёгари ҳибсга олинган. Яна 2 нафар директор «мамлакат ташқарисида ва Ҳиндистонга қайтиши биланоқ ҳибсга олинади».

Reuters ҳибслар бўйича изоҳ олиш учун Marion Biotech компаниясига мурожаат қилган. Бироқ, компанияда қўнғироқларга жавоб беришмаган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech