09:00 (23.04.2024)

216

Юртимизда “Иммунизация ҳафталиги” кунлари ўтказилмоқда

Ҳар йили апрель ойининг охирги ҳафталигида ЖССТ Европа минтақасида “Иммунизация ҳафталиги” кунлари бўлиб ўтади.

Аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олишда эмлаш тадбирлари аҳамияти тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилиб, болаларни эмлаш тадбирлари амалга оширилади.

Республикамизда ҳам даволаш-профилактика муассасаларида 21-27 апрель кунлари “Иммунизация ҳафталиги” ташкил бўлиб ўтади.

Бу йилги Европада иммунизация ҳафталиги – Кенгайтирилган иммунизация дастури ташкилотига 50 йил тўлиши билан (РПИ) ва ҳафталик дастурида охирги эллик йилликда аҳоли орасида иммунизация, вакциналар билан эмлаш туфайли минглаб аҳоли, болаларнинг ҳаёти сақлаб қолингани, аҳолини ҳаёти, умри узайгани тўғрисида маълумотлар берилади.

“Иммунизация ҳафталигида” олиб бориладиган эмлаш тадбирлари келгусида юқумли касалликлар билан касалланишни олдини олиш, болаларни соғлом вояга етишида – вакцинация энг самарали усуллардан бири ҳисобланади. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech