14:53 (20.09.2024)
618
Кекса одамларга, шунингдек, ошқозон-ичак касалликлари, ошқозон яраси ёки гастрит билан оғриган беморларга узоқ вақт давомида оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш тавсия этилмайди.
Мутахассисларнинг фикрича, оғриқ қолдирувчи воситаларни стероид гормонлар, антикоагулянтлар ва антиагрегант дорилар билан бир вақтда қўллаш айниқса хавфлидир. Aгар оғриқ қолдирувчи воситаларни мунтазам равишда қабул қилиш зарур бўлса, уларни меъда шираси кислоталилигини пасайтирадиган антисекретор дорилар билан бирга қабул қилиш керак.