08:43 (02.04.2024)

522

Ижтимоий дорихона очишда кимлар хусусий шерик бўла олади?

Ижтимоий дорихона Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, жумладан давлат-хусусий шериклик шартларига кўра, «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва "Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги Низомга  мувофиқ ташкил этилади.

Хусусий шерик — фаолиятининг асосий мақсади аҳолини дори воситалари билан таъминлаш ҳисобланган, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана ва улгуржи реализациясини амалга ошириш учун тегишли лицензияга, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган, давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузган юридик шахс ҳисобланади.

Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этишда қўйидаги асосий талаблар қўйилади:

➖ дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи, чакана реализациясини амалга ошириш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва бериш учун лицензиянинг мавжудлиги;

➖Аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирувчи (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) дори воситалари ва тиббий буюмлар билан чекланган нархлардан ошмайдиган нархларда, дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан тўлиқ ҳажмда таъминлаш;

➖ давлат-хусусий шериклик ҳамкорлиги шартлари асосида чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан Рўйхатга кирмайдиган, дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш;

➖дори воситалари билан шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда таъминлаш;

➖ дори воситалари ва тиббий буюмлар билан ижтимоий дорихоналарнинг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари қошидаги оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлашган филиал тармоқлари орқали таъминлаш;

➖ махсус ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари орқали қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган тоғли, етиб бориш қийин ҳудудлардаги аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беришни таъминлаш;

Шунингдек, дорихона ассортиментидаги рўйхатга киритилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг узлуксиз реализациясини амалга ошириш мақсадида уларнинг икки ойлик заҳираси мавжуд бўлиши лозим.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech