12:03 (25.01.2023)
2502
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Б. ва бошқалар, 240 дона “Тропикамид”, 2,1 минг дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро Ф.Т.га 28 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.А. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро О.А.га 1 980 дона “GULSEF-SB” номли дори воситасини 28,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 22 дона “Ферасофт-S” ва 5 дона “Ferrac” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Х.А.нинг хонадонидан жами 1 470 дона “Mikonid”, “FerroZinc”, “Immuzinc” ҳамда яроқлилик муддати ўтган 434 дона “HINDCEF-SB”, “БАЗОЦИД” ва “ЛикоМаст” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.