09:02 (23.11.2023)

924

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Z.-F.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси Б.М. жами 409 та “Тебантин” ва “Kарбамазепин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро М.М.га 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, дорихонадан яна 60 дона “Тебантин” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “L.7.” МЧЖ раҳбари Ш.Э. ва бошқалар МЧЖ дорихонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона “Габапентин канон” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га сотган вақтида ушланиб, дорихонадан яна 928 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech