17:50 (25.09.2024)
375
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги 13-раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Гулноза Тошпулатова - Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича манзилли – тадбирларнинг 1-ярим йилликда амалга оширилиши, Тошкент шаҳар бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Муҳиддин Садиқов - Тошкент шаҳар бўйича меҳнат ҳуқуқи ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меҳнат инспекторлари томонидан амалга оширилган ишлар, Тошкент шаҳар бўйича меҳнат техник инспектори Нилуфар Маннонова - Соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси тизимидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлиги бўйича олиб борилган ишлар, Ташкилий ишлар бўйича етакчи мутахассис Мурод Ахунов - корхона ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
Ҳозирги кунда меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муҳофазаси масалалари барча ташкилотлар учун долзарб мавзу ҳисобланади. Чунки, ҳодимларга етарлича шароитлар яратилиб берилгандагина, уларда ҳимояланганлик ҳисси вужудга келади ва ўз касб вазифаларини мукаммал бажаришади. Йиғилишда шу каби мавзулар атрофлича муҳокама қилинди.
“Дори-Дармон” АК касаба уюшмаси раиси Д.Солиева ҳам мазкур йиғилишда иштирок этди. Модераторлар касаба уюшмаси қўмиталари раислари томонидан берилган саволларга жавоб беришди.