14:50 (05.12.2023)

337

Музработ ва Фурқат туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Музработ ва Фурқат тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “T.f.” оилавий корхонаси ҳамда “Ph” МЧЖга қарашли дорихона сотувчилари харидорларга “Tebantin” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини рецептсиз сотган вақтларида ушланиб, ушбу дорихоналардан жами 149 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Видеогалерея

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech