08:55 (25.04.2024)

283

Johnson & Johnson 2023 йил рейтингида яна биринчи ўринни эгаллади

Ўтган йили энг кўп даромад олган 20 та фармацевтика компанияси рейтингининг юқори ва қуйи қаторларида ўзгаришлар юз берди. Бунинг асосий сабаби COVID-19 нинг олдини олиш ва даволаш учун дори воситаларига бўлган талабнинг кескин камайиши бўлди.

Novo Nordisk диабет ва семизликка қарши Ozempic ва Wegovy дори воситалари савдосининг тез ўсиши туфайли беш поғонага кўтарилиб, сезиларли сакрашга эришди.

2022-йил рейтингида биринчи ўринни фармацевтика саноати бўйича рекорд даражадаги - 100,3 миллиард AҚШ доллари даромади билан Pfizer эгаллаган эди. Бир йил ўтиб, унинг кўрсаткичлари 41 фоизга тушиб, 58,5 миллиард долларни ташкил қилди. Бу фарқ тўғридан-тўғри Comirnaty вакцинаси ва вирусларга қарши Paxlovid препарати сотувининг камайиши билан боғлиқ. 2022-йилда уларнинг умумий савдоси 56,7 миллиард долларга етган бўлса, ўтган йили компания ушбу дорилардан атиги 12,5 миллиард доллар даромад олишга муваффақ бўлди.

Бу йил Pfizerнинг COVIDни даволаш ва олдини олиш учун қўлланиладиган дори воситаларини сотилиши яна 8 миллиард долларгача пасайиши кутилмоқда. Бироқ, компания соғлиқни сақлаш маҳсулотлари ҳисобига умумий даромаднинг 58,5 миллиард доллардан 61,5 миллиард долларгача ошишини кутмоқда. Aйнан шу маҳсулотлар ҳисобига компания 2023 йилда умумий савдони 7 фоизга оширди.

Johnson & Johnson 2023 йилги рейтингда яна биринчи ўринни эгаллади. Унинг савдо ҳажми 6,5 фоизга ошиб, 85,2 миллиард долларни ташкил этди. J&J 2012 йилдан 2021 йилгача тўлиқ ўн йил давомида рейтингни биринчи ўрнини эгаллаб келган.

2023-йилда J&J ўтган йили 58,7 миллиард Швейцария франки (67 миллиард доллар) сотувга эришган Rocheдан сезиларли устунлик билан биринчи ўринга қайтди. J&J раҳбарияти 2022-йилда Kenvue компаниясини ажратиб юборган эди ва у мустақил равишда 2023-йилда сотувлар ҳажмини 15,4 миллиард долларга етказди. Aгарда Kenvue даромади J&J нинг ўтган йилги даромади билан бирлашганда, у тарихда йиллик савдоси 100 миллиард доллардан ошган иккинчи фармацевтика компаниясига айланган бўлар эди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech