12:51 (15.04.2024)
1751
Нигерия менингитга қарши янги "инқилобий" Men5CV вакцинасини қўллаган дунёдаги биринчи давлатга айланди, дея хабар бермоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ).
Нигерия Aфрикада ҳалокатли касаллик тарқалишининг қайноқ нуқталаридан бири ҳисобланади. ЖССТ маълумотларига кўра, ўтган йили менингит учун гиперэндемик деб ҳисобланган Aфриканинг 26 мамлакатида касалланишлар 50 фоизга ошган.
Вакцинанинг Нигерияда жорий этилиши — 2030 йилгача менингитни йўқ қилиш мақсадига бир қадам яқинлаштиради, деди ЖССТ бош директори Тедрос Гебреисус. баёнотида.
ЖССТ маълумотларига кўра, ўтган йилнинг октябридан жорий йилнинг март ойининг ўрталарига қадар нигериялик шифокорлар томонидан 1742 ҳолатда менингитга шубҳа қилинган, шундан 153 та ҳолат ўлим билан якунланган.
ЖССТ маълумотларига кўра, фақат битта штаммга қарши ишлайдиган олдинги вакцинадан фарқли ўлароқ, янги вакцина Нигерияда кенг тарқалган касалликнинг бешта асосий штаммларидан ҳимоя қилади.