08:55 (05.12.2023)

524

Қандли диабет хавфини камайтириш учун қандай тезликда юриш кераклиги аниқланди

 Халқаро экспертлар гуруҳи 2-тоифа диабет хавфини камайтириш учун керакли юриш тезлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари British Journal of Sports Medicine журналида чоп этилди.

 Илгари олимлар мунтазам юриш 2-тоифа диабет ривожланиш эҳтимолини камайтириш билан боғлиқлигини аниқлашган эди. Бироқ, оптимал юриш тезлиги қандай эканлиги номаълум эди. Бунга аниқлик киритиш учун муаллифлар 1999 ва 2022 йилларда чоп этилган ўнта тадқиқотни кўриб чиқдилар. Уларда АҚШ, Япония ва Буюк Британиядан жами 500 мингдан ортиқ киши иштирок этишган.

 Таҳлиллар натижасида 2-тоифа диабет ривожланиш хавфи соатига уч километрдан камроқ масофада юриш билан солиштирганда соатига уч-беш километр тезликда (юришнинг умумий вақтидан қатъий назар) 15 фоизга камайиши аниқланди. Шу билан бирга, тез юриш (соатига беш-олти километр) касаллик эҳтимолини 24 фоизга камайтирди. Соатига олти километр тезликда юрган иштирокчиларда диабетга чалиниш эҳтимоли 39 фоизга камайган.

 Юриш тезлигининг ҳар бир километрга ошиши 2-тоифа диабет ривожланиш хавфининг 9 фоизга камайтиради.  Шу билан бирга, эркаклар учун соатига 4 километр тезликда дақиқада минимал қадамлар сони 87, аёллар учун эса 100 ни ташкил қилади.

 Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бундай эффект  юқори юриш тезлиги юрак-нафас олиш тизимини, мушаклар кучини яхшилаши, шунингдек, вазнни камайтириши ҳисобига юзага келади.

Видеогалерея

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech