09:48 (29.03.2023)

2798

Ўзбекистонда 40 та йирик корхона ва банклардаги давлат улуши «халқчил IPO» орқали сотилади. Рўйхатда "Дори-Дармон" АК ҳам бор

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар беради ЎзА.

Ҳужжат билан акциялари пакетлари «Бир акция — битта лот» тамойили бўйича «халқчил IPO» ўтказиш тартибида очиқ кимошди савдолари орқали сотиладиган 40 та корхона рўйхати тасдиқланди.

Хусусан, 40 та йирик корхона ва банклардаги давлат улуши «халқчил IPO» орқали сотилади. Жумладан, илк бор Навоий ва Олмалиқ комбинатлари, Металлургия комбинати, «Ўзтелеком», «Саноатқурилишбанк» каби йирик корхоналарнинг ўртача 2 фоиз акциялари аҳолига таклиф этилади. Бунда аҳолига акцияларни тўғридан-тўғри сотиб олиш имконияти яратилади. Акциялари сотилган корхоналар беш йил давомида соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтиради.

Қарор энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер жараёнларини ташкил этишда профессионал ташкилотларни жалб қилиш имконини беради.

Маҳаллий инвесторлар учун реал вақт режимида E-auksion электрон савдо майдончаси, шу жумладан унинг мобил иловаси орқали уларни идентификация қилиш, инвестиция воситачилари билан шартномалар тузиш ва депо ҳисоб рақамини очиш имкониятини яратиш режалаштирилган.

Электрон аукционга барча инвестиция воситачилари ва уларнинг мижозлари акцияларни сотиб олишда иштирок этиши учун тенг шароитлар яратиш топширилди.

Акцияларни сотиб олиш учун электрон ариза инвесторнинг ўзи ёки инвесторлар номидан иш юритувчи инвестиция воситачиси орқали берилиши мумкин.

Онлайн аукционлар натижаларига кўра олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдонларидан ташқарида амалга оширилади. Рўйхатга олиш натижаси ҳақидаги маълумотлар инвесторнинг шахсий кабинетига юборилади.

Бир ой муддатда корхоналар акцияларини «халқчил IPO» асосида сотиш тартибини тасдиқлаш топширилди.

«Халқчил IPO»га қўйиладиган 40 та корхона рўйхати

Номи

Давлат улуши, %

Сотилаётган акция

%

Дона

Навоий КМК

100

2,0

300 000 000

Олмалиқ КМК

98,54

2,0

12 300 297

Ўзбекистон металлургия комбинати

84,4

2,0

9 330 978

UZBAT

2,6

2,6

641 747

«Ўзбектелеком»

96,57

2,0

5 746 211

«Ўзсаноатқурилишбанк»

95,2

2,0

4 878 435 656

«Асакабанк»

98,96

2,0

842 745 407

Халқ банки

100

2,0

148 667 596

«Қишлоқурилишбанк»

98,34

2,0

311 141 316

«Алоқабанк»

66,6

2,0

223 319 146

«Туронбанк»

98,77

2,0

17 460 499

«Микрокредитбанк»

98,9

2,0

66 429 463

«Ипак йўли» банк

0,0003

0,0003

192 888

«Трастбанк»

0,001

0,001

598

«Гарантбанк»

0,01

0,01

294 396

«Ўзбекинвест»

83,33

7,33

20 686 463

«Алском»

3,9

3,9

1 137 311

«Ўзагросуғурта"*

94,5

2,0

664617

«Ўзтемирйўлконтейнер»

90

4,0

134651

«Дори-дармон»

36,1

20,0

4 014 400

Товар-хом ашё биржаси*

26,4

2,0

1 499 168

«Ўзбeкгeофизика»

96,8

2,0

23240 292

«Қурилишмашлизинг»

73,5

22,5

3 825 000

«Ўзоғирсаноатлойиҳа»

81,7

5,7

671 238

«Тошуйжойлити»

61,5

10,5

482 084

«Ташгипрогор»

41,8

15,8

85 673

«Боштранслойиҳа»

32,1

6,1

271 556

«Андижон биокимё заводи»

96,0

20,0

2 541 782

«Ўзбекнефтгаз»

99,94

2,0

849 738 934

«Ҳудудгазтаъминот»

100

2,0

529 261 741

«Иссиқлик электр станциялари»

99,99

2,0

3 993 422

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»

100

2,0

1 040 462 222

«Ҳудудий электр тармоқлари»

100

2,0

1 693 616 290

«Ўзбекгидроэнерго»

100

2,0

146 221 337

«Минора қуриш экспедицияси»

37,1

11,1

3 588 800

«Жанубсаноатмонтаж»

20,7

20,7

337 653

«Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари»

61,3

10,3

33 424 896

«Кўприкқурилиш» УК**

100

2

-

«Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази**

100

10

-

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси**

100

10

-

 Эслатма: Акциялар сони ўзгарган тақдирда, сотиш ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

* — устун мавқега эга бўлган компаниянинг давлат улуши сотилмоқда;

** — акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилгандан кейин акциялар сотувга чиқарилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech