16:45 (11.07.2023)

2252

Ўзбекистонда нечта тиббиёт муассасаси бор?

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023-йил 1-январ ҳолатига кўра, амбулатория-поликлиника муассасалари сони 7010 тани ташкил этган.

Поликлиникалар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2019 йилдан бери уларнинг сони 1096 тага кўпайган.

Касалхоналар сони ҳам йилдан йилга ортиб бормоқда. 2023-йил 1-январ ҳолатига кўра, уларнинг сони 1328 тани ташкил этди.

Хусусий тиббиёт муассасалари сони ҳам сезиларли даражада ошди. Aгар 2019-йилда уларнинг сони 575 тани ташкил етган бўлса, 2023-йил 1-январга келиб уларнинг сони 675 тага етди.

Соғлиқни сақлаш хизматларининг ҳажми қанча еканлиги ҳам қизиқ.

2023-йилнинг январ-апрел ойларида соғлиқни сақлаш соҳасида хизматлар кўрсатиш ҳажми 2278,6 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 101,6 фоизни ташкил этди. Уларнинг кўрсатилган бозор хизматларининг умумий ҳажмидаги улуши 1,7 фоизни ташкил этди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech