09:17 (21.07.2023)

2507

Янги турдаги вазн йўқотиш учун дорилар суицидга олиб келиши мумкин

Вазнни йўқотадиган янги турдаги дорилар - семаглутид, тирзепатид, ретатрутид (GLP-1 рецепторлари агонистлари) ва уларнинг аналоглари миянинг завқ билан боғлиқ бўлган соҳаларига - хусусан, овқатланишдан завқланишга таъсир қилади.

Ушбу дорилар овқатланиш завқини камайтиришдан ташқари, умумий қониқишни ҳам камайтириши мумкинлиги тахмин қилинган. Европа Тиббиёт Aгентлиги (ЕМA) семаглутид ва унинг аналогларини қабул қилган беморларда ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва ўз-ўзига зарар етказиш ҳолатлари ҳақида 150 га яқин ҳисоботларни таҳлил қилди.

Ҳозирги вақтда ушбу хабарларнинг семаглутид ва унинг аналогларини қабул қилиш билан бевосита боғлиқлиги ҳақида ҳеч қандай асосли далил йўқ. Бундай дори-дармонларни қабул қиладиган одамларнинг аксарияти семиз ёки жуда катта миқдордаги ортиқча вазнга эга. Ва бу ҳолатлар ўз-ўзидан депрессия хавфини сезиларли даражада оширади. ЕМAнинг бу борадаги тадқиқот ишлари давом етади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech