12:16 (17.07.2023)
2366
Қалқонсимон без йодни озиқ-овқатдан олиб, уни гормонлар - тироксин ва трийодотиронин ишлаб чиқариш учун керак бўлган йодга айлантиради.
Бу танамиздаги нафақат микроэлементни ўзлаштирадиган, балки етишмовчилик олдини олиб йодни заҳира қилиб қўядиган ягона без.
Мамлакатимиз йод танқислиги бўлган ҳудудда жойлашган. Шунинг учун, рациондаги йод даражасини кузатиш муҳимдир, айниқса ҳомиладорлик даврида. Йод етишмаслиги қалқонсимон безнинг шишиши, гипотериоз, доимий чарчаш, юрак-қон томир тизими ва мия фаолиятининг бузилишига олиб келади.
Таркибида йод энг кўп бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари бу:
▫ кам ёғли балиқ, масалан, треска;
▫ жигарранг денгиз ўтлари (комбу, вакаме);
▫ сут, ёгурт, творог, пишлоқ.
Огоҳ бўлинг: йоднинг тавсия этилган дозасидан ошиб кетиш баъзи ҳаддан ташқари сезгир одамларда қалқонсимон безнинг дисфункциясига олиб келиши мумкин, шунинг учун денгиз ўтларини кунига 5 махал истеъмол қилишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.