15:22 (03.08.2023)
1636
Кузатувчилар мустақил дорихоналарни тармоқ дорихоналарига алмаштириш тенденциясини қайд этишмоқда.
IQVIA томонидан тақдим этилган 2023 йилнинг иккинчи чорагига оид маълумотларга кўра, ҳозирда Польшада 12 769 та дорихона ва дорихона шохобчалари фаолият кўрсатмоқда – бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 245 тага камайганини кўрсатади. Aммо маълумотлар чуқурроқ ўрганилганда, тугатилган мустақил дорихоналар сони 323 тани ташкил этгани маълум бўлди. Ва 78 та янги дорихона тармоқ дорихоналар томонидан очилган.
Aйни пайтда дорихоналар тармоғи бутун республика бўйлаб 5948 та шохобчани бирлаштирган. Бугунги кунда Польшада 50 дан ортиқ савдо нуқталарига эга 17 та дорихона тармоғи мавжуд. Улар жами 3052 та дорихонани бошқаради, бу бозорнинг 36,3 фоизини ташкил қилади.
13 та виртуал тармоқ 3178 та дорихонани бирлаштиради, бу бозорнинг 17,5% ни ташкил қилади.
Июн ойида мустақил дорихонанинг (1-4 та савдо нуқталари) ўртача ойлик айланмаси 203 000 минг злотийни, тармоқлии дорихона (5 ва ундан ортиқ савдо нуқталари) эса ўртача 404 000 минг злотийни ташкил этди.