11:44 (06.09.2024)
611
Амген компанияси бош директори Роберт Бредей юрак-қон томир тизими, жигар ва буйрак касалликлари хавфи бўлган беморларда семизликни даволаш учун мўлжалланган MariTide препаратини ўрганиш бўйича III- босқич клиник тадқиқотларини ўтказиш режалари ҳақида маълум қилди.
Калифорния компанияси семиришга қарши дори воситаларининг бошқа касалликларда самарадорлигини ўрганаётган ўз рақобатчилари Eli Lilly ва Novo Nordiskdan ўрнак олиш ниятида.
Lilly юрак етишмовчилиги ва сурункали буйрак касалликлари билан оғриган беморларда Zepbound дори воситасини синовдан ўтказмоқда.Novo Nordisk нинг Wegovy дори воситаси юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш учун тасдиқланган.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, кейинги ўн йилликнинг бошида тана вазнини камайтириш учун янги дори воситалари бозорининг ҳажми 150 миллиард АҚШ долларидан ошиши мумкин.
Морган Станлей конференциясидаги нутқида Бредей MariTide бошқа препаратлардан таъсир механизми ва организмга юборилиш сони билан фарқ қиладиган янги авлод дори воситаси деб атади.
"Бизнинг препаратимиз бир ойда бир марта юборишга мўлжалланган, бу икки рақобатчимиз препаратлари билан даволашда талаб қилинадиганидан тўрт баравар кам," — деди у.
Lilly ва Novo компаниялари семизликни даволаш учун дори воситаларига ўсиб бораётган талабни катта қийинчиликлар билан қондиришга эришмоқда. Охирги чоракда Lilly ишлаб чиқариш ҳажмини оширди.
MariTide бўйича II- босқич тадқиқотларининг дастлабки натижалари шу йил охирида эълон қилиниши кутилмоқда.