08:59 (07.09.2023)
1194
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.
Фармонга мувофиқ қуйидагилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилсин:
◊ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
◊ 2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.
Фармонга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқаро ташкилотлар ва хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда 2023 йил якунига қадар “Аҳоли саломатлиги– 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқади. Унда қўйидагилар эътиборга олинади:
• аҳолини максимал қамраб олган ҳолда бирламчи тиббий -санитария хизматини унга янада яқинлаштириш;
• фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини, соғлом овқатланишини ва жисмоний фаоллигини қўллаб -қувватлаш, уларни аҳоли орасида ҳар томонлама тарғиб қилиш;
• оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг бу борадаги эҳтиёжларини қондириш;
• ихтисослашган тиббий ёрдам кўламини кенгайтириш;
• соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, қоғозбозликка, асоссиз бюрократияга ва навбатларга чек қўйиш, аҳолига тиббиёт муассасаларига мурожаат қилганида қулайликлар яратиш;
• замонавий ва самарали бошқарув усулларини жорий қилиш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш;
• кадрлар салоҳиятини ошириш, тиббий таълим ва илм-фанни ривожлантириш;
• хусусий секторни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш ҳамда йирик давлат- хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш;
• тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
• фармацевтика тармоғини самарали тартибга солиш.