11:52 (13.08.2024)
637
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.
Унга кўра аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш сиёсатини давом эттириш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, шунингдек, педагог ва тиббиёт ходимлари меҳнатини қўшимча рағбатлантириш мақсадида:
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилсин. Бунда:
• пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
• ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
• ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланди.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
• бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.
• бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.
• меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
• базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.