08:57 (16.05.2023)

2539

Қайси мамлакатларда шифокорлар ва ҳамширалар кўп?

ЖССТнинг сўнгги маълумотлари асосида шаклланган аҳолининг умумий сони, шунингдек, 1000 нафарига тўғри келадиган шифокорлар, ҳамширалар ва доялар сони бўйича етакчи ўринда турадиган давлатларга тўхталамиз.

Шифокорлар
(Бу жадвалда ҳар бир миллион кишига тўғри келадиган шифокорларнинг умумий сони бўйича етакчи давлатлар келтирилган)



Сўнгги 15 йил ичида Хитой малакали шифокорлар сонини икки бараварга оширди. Чин мамлакати халқ саломатлиги табиий ресурслар ва юқори технологияли корхоналар каби бир хил ресурс эканлигини яхши билади.
Ялпи ички маҳсулоти таркибида тиббиётга сарфланадиган маблағлар дунёдаги энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган АҚШда тахминан худди шу даврда шифокорлар сони 7,5 фоизга ўсди.
Россияда 2010 йилдан бери мутахассислар сони 22 фоизга камайди. “Росстат”нинг сўнгги маълумотларига кўра, умуман олганда, Россияда 100 000 аҳолига ўртача 506 шифокор ва ҳамшира тўғри келади.

Шифокорларнинг таъмин этилганлиги
(Бу жадвалда 1000 киши аҳоли жон бошига тўғри келадиган шифокорлар сони бўйича етакчи давлатлар кўрсатилган)



Тиббий туризм бўйича дунёдаги асосий марказлардан бири ҳисобланадиган Куба давлати юқори сифатли ва арзон тиббий хизматлар кўрсатиш имкониятини нафақат Лотин Америкасидаги давлатларга тақдим этади, балки улар учун мафкуравий жиҳатдан бегона саналадиган АҚШдаги беморларни ҳам ўзига жалб қилади.
Собиқ социалистик блокнинг яна икки давлати - Венгрия ва Грузия дунёнинг кучли давлатлар ўнталигига кирди.

Россия, агар 2010 йилги даражасини сақлаб қолганида, 12-ўринни эгаллаган бўларди (кўрсаткич 1000 кишига 5,0). Ҳозирда бу кўрсаткич 3,8 ни ташкил этади. Ҳар ҳолда бу сон Франция (3,3), Буюк Британия (3,0), АҚШ (2,6), Япония (2,5), Канада (2,4) ва Хитой (2,2) каби мамлакатлардагидан юқорироқ.
Баъзи мамлакатларда, масалан, туғилиш даражаси энг юқори бўлган Нигерда ушбу кўрсаткич тахминан 0,1 га тенг.

Ҳамширалар ва акушерлар

(Жадвалда бир миллион кишига тўғри келадиган ҳамширалар ва акушерларнинг умумий сони бўйича етакчи давлатлар кўрсатилган)



Охирги 15 йил давомида Хитойда ўрта тиббиёт ходимлар сони 3,3 баробарга ошди. Сўнгги 8 йиллик кузатувлар Америкада ҳам ҳамширалар ва доялар сони деярли 30 фоизга кўпайганини аниқлаб берди.
Россияда энг юқори чўққига 2014 йилда эришилган (1,9 миллион), кейинги динамика рақамлар 2 мартага пасайгани ҳақида гапирилмоқда.
(1000 аҳолига тўғри келадиган ҳамширалар ва доялар сони бўйича етакчи давлатлар нисбий кўрсаткичи)

Хитойда ҳозирги кунда ҳамширалар ва акушерлар сони 1000 киши аҳолига 3,1 ходимни ташкил қилиб, ўсиш давом этяпти.
Агар Россия 2014 йилги рақамни сақлаб қолганида эди, ўзининг 13,2 кўрсаткичи билан дунёда 11-ўринни эгаллаган бўларди. Бироқ, тарих истак майлини билмайди ва ҳозирда мамлакат 6,2 даражага тушди.
Бу нафақат Европа Иттифоқининг кўплаб мамлакатлари, балки собиқ СССРнинг айрим республикаларидан ҳам паст. Масалан, Ўзбекистонда минг киши ҳиссасига 11,3, Беларусда 11,0, Литвада 10,1, Эстонияда 6,6 ўрта тиббиёт ходимлари тўғри келади. 

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech