14:47 (13.04.2024)

409

Шифохоналар ичидаги дорихона фармацевтлари маошини кўтаришни талаб қилмоқда

Россиянинг 74 вилоятидан тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган 700 нафардан ортиқ фармацевт ва провизорлар ҳукумат ва мутасадди идоралар раҳбарларига уларнинг меҳнат шароитлари, хусусан, иш ҳақининг пастлигига эътибор қаратишни сўраб мурожаат қилди.

Фармацевтларнинг сўзларига кўра, олий маълумотли ва зиммасида катта масъулият бўлишига қарамай, уларнинг мақоми кичик тиббиёт ходимлариникига тенг. Бундан ташқари, улар шифокорларники каби ижтимоий қўллаб-қувватлаш имтиёзларига эга эмаслар.

Росздравнадзор маълумотларига кўра, 2023 йилда бутун мамлакат бўйлаб уч мингга яқин шифохона дорихоналари ишлаган. Уларнинг ходимлари кенг кўламли вазифаларни бажарадилар. Хусусан, ташкилотларнинг дори-дармонларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, аризалар ёзиш, даъволар билан ишлаш, солиқ ва бошқа бўлимларга ҳисобот бериш, шифокорнинг рецептларини тузатиш, дори воситаларининг ножўя таъсирини қайд этиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп дориларнинг муомаласи учун жавобгарлик, ҳаттоки оммавий ишлаб чиқарилмайдиган дори воситаларини ишлаб чиқариш - бу уларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати.

Ушбу тўплам вазифа учун касалхона дорихоналари ходимларига ойига ўртача 45 минг рубл (483 доллар атрофида) маош берилади.

Россия президенти фармойиши билан 1- апрелдан вилоятлардаги барча тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 50 фоизгача оширилиши керак, аммо бу фармацевтика ходимларига тааллуқли эмас.

Мурожаат муаллифлари “иш ҳақи ва ижтимоий имтиёзлар бўйича юзага келган тафовутни бартараф этиш” мақсадида тиббиёт ташкилотидаги фармацевтика ходимларининг ҳуқуқ ва имтиёзларини тиббиёт ходимларига тенглаштиришни сўрашмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech