14:45 (07.06.2024)
1347
Neuro-Innovators (AҚШ) биотехнология тадқиқотчилари Сполдинг реабилитация касалхонаси билан ҳамкорликда инсултьга қарши терапия учун янги дорилар комбинациясини ишлаб чиқдилар. Бу ҳақда MedicalXpress маълум қилди.
Neuro-Innovators NIV-001 терапияси миядаги қон томирларининг ёрилиши ёки блокланиши натижасида инсултьга учраган беморларда йўқолган функцияни яхшилаш ва тиклашга қаратилган.
Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДA) томонидан тасдиқланган учта дори комбинацияси инсултьдан кейин турли хил ҳаракат бузилиши бўлган 40 беморга кунига бир таблеткадан берилади. Беморлар дориларни стандарт реабилитация протоколларидан ўтаётганда қабул қилишади.
Терапияга киритилган дорилар миянинг нейроопластиклигини ошириш ва жароҳатлардан кейин даволанишни тезлаштириш учун мўлжалланган. Комбинация дастлабки синовларда юқори самарадорликни кўрсатди ва беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаш потенциалига эга.
Калифорнияда жойлашган Инсультдан хабардорлик жамғармаси маълумотларига кўра, биргина Қўшма Штатларда ҳар йили 750 000 га яқин одам инсультдан азият чекади ва 7 миллиондан ортиқ инсультни бошдан ўтказганларнинг учдан икки қисми ногирон бўлиб қолмоқда.