09:52 (19.02.2024)

699

Рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартириш мумкинми?

Рецепт билан бериладиган дори воситалари рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартирилиши мумкин. Бунда, дори воситаларининг фойдали хусусиятлари ва ножўя таъсирлари қайта баҳоланиши лозим.

Рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартиришда ариза берувчи томонидан ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

- электрон ёки ёзма шаклдаги ариза;
- дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома:
- дори воситасининг хавфсизлиги бўйича маълумотлар (клиник тадқиқот ҳисоботлари ва даврий янгиланиб борувчи ҳисобот);
- дори воситасининг қисқача тавсифи.

Ариза ваколатни орган томонидан 90 кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.

Ваколатли орган томонидан дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганида дори воситаларини бериш тартиби акс эттирилган ҳужжатларга (тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома. ўрамнинг рангли макети ва дори воситасининг меъёрий ҳужжатига) тегишли ўзгартириш киритилади ҳамда ушбу ҳужжатлар ариза берувчига тақдим этилади.

Ваколатли орган томонидан дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказиш рад этилганида ариза берувчи беш иш куни ичида электрон ва ёзма шаклда хабардор қилинади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech