09:00 (03.04.2024)

791

Россия Ўзбекистонга эпидемиологик хавф-хатарларга қарши курашиш учун мобил лаборатория топширди

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Асилбек Худаяров ва Россия Федерациясининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати (Роспотребнадзор) раҳбари — бош давлат санитария шифокори Анна Попова ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув давомида “Роспотребнадзор” томонидан III авлод индикатор ва мониторинг мобил лабораторияси тақдим этилди. Ушбу замонавий лаборатория бактериал ва вирусли ўта хавфли юқумли касалликларга қарши тезкор чоралар кўриш, эпидемиологик текширувни амалга ошириш, жумладан, биологик материал ёки бевосита инфекция ўчоғидаги атроф-муҳит объектларининг ўзига хос кўрсаткичларини йиғиш ҳамда намуналар олишга мўлжалланган.

Лабораториядан фавқулодда вазиятларда юқумли касалликларнинг табиий ўчоқларига кириб бориб, эпидемиологик ва эпизоотологик мониторинг ўтказишда фойдаланиш мумкин. Унда диагностик тадқиқотлар ПЗР, Иммунофермент таҳлили (ИФА), Иммунохроматографик таҳлил (ИХА), флуорестик антитаналар усули (МФА) ёрдамида амалга оширилади.

Замонавий автолаборатория биологик хавфсизликни таъминлаш воситалари, хусусан, ҳаво тўлқинини назорат қилувчи тизим, III авлод микробиологик хавфсизлик ва ПЗР бокслари, шахсий ҳимоя воситаларини ечиш учун изоляция қилинган хона, масофадан туриб бошқарилувчи ультрабинафша дезинфекция тизими, материалнинг лабораторияга киритилиши учун шлюз-камераси билан жиҳозланган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech