11:41 (27.08.2024)

536

Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлаш учун тест тўпламларини юборади

Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлаш учун «Вектор» илмий маркази томонидан ишлаб чиқарилган тест-системалари тўпламларини юборади.

Бу ҳақда Россия Федерацияси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати («Роспотребнадзор») матбуот хизмати хабар берди.

26 август куни «Роспотребнадзор» ташаббуси билан Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар аҳолисининг санитария-эпидемиология фаровонлиги соҳасидаги ваколатли органлар раҳбарлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон бош давлат санитария шифокорлари иштирок этди. Иштирок этиш учун Тожикистон ва Ўзбекистоннинг санитария-эпидемиология осойишталиги соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари ҳам таклиф этилди.

Йиғилишда ЖССТнинг маймунчечак касаллиги бўйича халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди. Кенгаш аъзоларининг сўзларига кўра, ЕОИИга аъзо давлатлар Тожикистон ва Ўзбекистонда маймунчечак касаллигининг тарқалиш хавфи паст деб баҳоланмоқда.

Евросиё минтақасининг барча мамлакатлари чегарада санитария ва карантин назорати чораларини кучайтирди.

«Ҳамкорлар Россия томонига «Роспотребнадзор»нинг «Вектор» илмий муассасаси томонидан ишлаб чиқилган маймунчечакни аниқлаш учун тест тўпламларини тақдим этиш илтимоси билан мурожаат қилди. Тест-симтемаларининг биринчи тўпламлари шу ҳафта Ўзбекистонга етказилади», — дейилади хабарда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech