11:45 (16.06.2023)
2524
Росздравнадзор дори-дармонларни сотиш бўйича 85 минг сайт ишини текширди ва уларнинг аксарияти - 57 мингтасини ноқонуний деб ҳисоблади. Уларнинг фаолияти тугатилди, деди назорат агентлиги раҳбари Aлла Самойлова.
Онлайн ресурсларнинг ноқонуний деб тан олиниши сабаблари орасида: савдо қилиш учун рухсатнинг йўқлиги, рецепт бўйича ва рўйхатдан ўтмаган дори-дармонларни ноқонуний сотиш ҳолатларининг мавжудлиги бор.
Шунингдек, у маркировкалаш тизимининг жорий этилиши дори воситаларини электрон ресурслар орқали сотиш соҳасида тартиб ўрнатишга хизмат қилаётганини таъкидлади.
"Унинг ёрдамида мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги дорихоналар ва тиббиёт муассасаларида фойдаланилмаётган катта миқдорда дори-дармон заҳиралари мавжудлигини аниқлаш мумкин"-деб таъкидлади Самойлова.
2022 йил декабр ойида Саноат ва савдо вазири маркировкалаш тизими қиймати 1 миллиард рублдан ортиқ бўлган сифатсиз дори воситаларини аниқлаш имконини берганини айтганди. 47 минг пакет дори воситаси муомаладан чиқарилган.