12:00 (21.11.2023)

897

ОAВ: Россия дорихоналар бир қатор психотроп дори воситаларини сотишдан бош тортмоқда

Россия Федерациясидаги дорихоналар кучли таъсир қилувчи психотроп препаратларни сотишдан бош тортишни бошлади, деб ёзади РБК.

Қайд этилишича, кучли назорат ва нархларни тартибга солиш туфайли ушбу дорилар билан ишлаш фойдасиз бўлиб қолмоқда. Гап буюм-миқдорий ҳисобга олинадиган дори воситалари ҳақида кетмоқда.

2023 йил 17 ноябрдаги маълумотларга кўра, Франциянинг Санофи компаниясини "Фризиум" препарати бутун Россия бўйлаб фақат 56 та дорихонада мавжуд бўлган ва Москвада уни фақат иккита жойдан сотиб олиш мумкин.

Латвиянинг Гриндех компаниясини “Золомакс” транквилизатори ва унинг аналоги “Aлпразолам”ни харид қилишда ҳам қийинчиликлар юзага келган.

Қайд этилишича, айни пайтда Россия Федерациясида 20 га яқин кучли таъсир қилувчи дори воситалари рўйхатга олинган. Росздравнадзор маълумотларига кўра, улар 2023 йилда муомалага киритилган. "Элениум" транквилизатори бундан мустасно, чунки у охирги марта 2022 йилнинг куз фаслида чиқарилган.

1-сентабрдан бошлаб кучли таъсир этувчи психотроп препаратларни сотиш қоидалари кучайтирилган эди. Энди фармацевтлар маркировкалаш тизимига харидор томонидан тақдим этилган рецепт маълумотларини киритишлари керак.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech