17:48 (26.07.2023)

1931

Мутахассис муддати ўтган дори воситаларидан қандай қутулиш кераклигини айтди

Фармацевтика фанлари номзоди, фитокимё бўйича мутахассис Игор Соколский муддати ўтган дори-дармонларни нима қилиш кераклигини айтди.

Aтроф-муҳитга энг катта зарар - бу блистерлар. Улар табиатда асрлар давомида парчаланиши мумкин. Дори-дармонларнинг микродозаларидан биологик ифлосланишга келсак, унинг атроф-муҳит учун зарари кимёвий моддалар, пестицидлар ёки маиший чиқиндилар билан бирга ташланадиган батареялардан ҳам кўпроқдир.

Ташлаб юборилган дори воситаларининг яна бир муаммоси – уларни чиқиндихонадан топиб истемол қиладиган фуқаролар тоифасининг мавжудлиги. Бу уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўрамидан чиқариб, ҳожатхонага ташлаш энг маъқул йўлдир. Шунда улар атроф-муҳитга минимал зарар етказади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech