10:30 (25.09.2024)
481
Маълумки, жорий йил 5 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг Лойиҳа офисига хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда миллий клиник протокол ва стандартларни халқаро мезонларга мослаштириш вазифаси топширилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ЖССТ билан ҳамкорликда янги методология тасдиқланди ва унинг асосида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида янгиланган миллий клиник протоколлар тасдиқланиб келинмоқда.
Ҳозирда вазирликнинг www.ssv.uz расмий сайтида клиник протоколлар ва стандартлар бўлими мавжуд бўлиб, унда бу борада қабул қилинаётган ҳужжатлар, тасдиқланган миллий клиник протоколлар ва тиббий стандартлар билан батафсил танишиш мумкин. Бу бўлим доимий равишда босқичма-босқич янгиланиб бормоқда.
Миллий клиник протокол ва стандартларни такомиллаштириш жараёни йил охиригача давом этади ва жами 300 дан ортиқ касалликларни даволашга мўлжалланган ва тиббиёт ходимлари учун дастуриламал бўладиган клиник протоколлар тасдиқланади.