15:24 (25.09.2024)

552

Грипп ва шамоллашда кукун шаклидаги дорилар чиндан ёрдам берадими? 

Бундай кукунлар таркибида нима бор?

ЎРВИга қарши кукун шаклидаги (порошок) препаратлар  бир нечта компонентларни ўз ичига олади:

1.Парацетамол. У иситма туширувчи ва оғриқ қолдирувчи восита.

2.Фенилефрин. Бурун шиллиқ қаватидаги шишни бартараф этади.

3.Фенирамин. Аллергия ва шишларга қарши восита. Баъзи дори воситаларда фенирамин ўрнига бошқа антигистаминлар, масалан, лоратадин ёки хлорфенамин қўшилиши мумкин.

4.Витаминлар, флавоноидлар, минераллар. Баъзи кукунларда аскорбин кислотаси, рутозид антиоксидант ва кальций глюконат бўлиши мумкин. 

Дори воситаларининг таркиби ҳар хил бўлиши мумкин. Барча шамоллашга қарши кукунлар парацетамол ва фенилефринни ўз ичига олади, аммо антиаллергик препаратлар, витаминлар ва бошқа фаол моддалар мавжуд бўлмаслиги мумкин.  Дори, шунингдек, римантадин каби вирусга қарши воситаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. 

Шамоллаш ва гриппга қарши кукунлар ЎРВИни даволашга ёрдам берадими?

Шамоллаш асосан ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) сабабли вужудга келади ва кўп ҳолларда 7-10 кун ичида ҳеч қандай давосиз ўзи ўтиб кетади. 

Кукун шаклидаги дори воситалари эса шамоллаш белгиларини вақтинча камайтириш: бурун битиши, бош оғриғини бартараф этиш, иситмани тушириш ва организмга енгиллик беришда ёрдам беради. Аммо шамоллашга қарши кукунлар касалликни келтириб чиқарадиган вирусларни ўлдирмайди ва йўтални тўхтатмайди, шунингдек иммунитетни оширишга хизмат қилмайди. 

Cochrane Reviews номли соғлиқни сақлаш соҳасидаги тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган илмий текширувларга кўра, шамоллашни даволашнинг бундай усуллари самараси исботланмаган. 30 дан тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, шамоллашга қарши кукунларнинг ижобий таъсири жуда кам бўлиб, клиник аҳамиятга эга бўлиш учун етарли эмас. Қисқача айтганда, агар сиз шамоллаб қолсангиз, касалликка қарши бирор нарса ичиш ёки ичмаслигингиздан қатъи назар, иммунитет вирус билан бир хил курашади. 

Бундай кукунлардаги аскорбин кислотасига ҳам таянмаслик керак: ушбу модда иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам бермайди. C витаминининг катта дозаси (кунига 3 г) ҳам организм тикланишини тезлаштирмайди ва кукунларда С витаминининг тахминан 200 мг.ни ўз ичига олади. 

Гриппга қарши кукунлар зарарли бўлиши мумкинми?

Cochrane Reviews ташкилоти бундай кукунларнинг ножўя таъсирлари бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот берган. Агар қўлланмага риоя қилмаган ҳолда истеъмол қилинса, қуйидаги салбий белгилар намоён бўлиши мумкин:

  • уйқучанлик;
  • оғиз қуриши;
  • уйқу бузилиши;
  • бош айланиши;
  • юракнинг тез уриши;
  • бош оғриши;
  • хавотир ҳиссининг кучайиши;
  • овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши.

Бироқ бундай ҳолатлар камдан кам ва енгил ҳолатда учрайди.

Шамоллашга қарши кукунларни нималар билан бирга қабул қилмаслик керак?

Кукунлар билан биргаликда қабул қилинганда ён таъсирга олиб келадиган бир нечта моддалар ва дорилар мавжуд: 

Спиртли ичимликлар. Спиртли ичимликларни сурункали ортиқча истеъмол қилиш билан парацетамол ва этанолни биргаликда қабул қилиш жигарга зарар етказиши мумкин.

Кетоконазол. Замбуруғларга қарши дори. Кетоконазол ва парацетамолни биргаликда қабул қилиш жигар учун ўта зарарлидир.

Терифлуномид ва лефлуномид иммунодепрессантлари. Ушбу дориларни парацетамол билан биргаликда қабул қилиш жигар шикастланиши хавфини оширади.

Амитриптилин, кломипрамин, имипрамин антидепрессантлари. Бу дорилар кукун таркибидаги фенилефрин моддаси билан келганда яхши сўрилмайди.

Эрготамин. Ушбу модда бачадон тонусини оширади, мия томирларини торайтиради ва тинчлантирувчи таъсирга эга. Фелилефрин билан биргаликда қабул қилинганда қон босимини ошириши ва ҳаётий муҳим органларга қон оқимини чеклаши мумкин.

Фуразолидон. Микробларга қарши ушбу восита фенилефрин билан қабул қилинганда қон босимининг кескин кўтарилишига олиб келиши мумкин.

Линезолид. Инфекцион касалликларини даволаш учун қўлланадиган антибиотик. Фенилефрин билан бирга қабул қилганда қон босимини ошириб юборади.

Метилен. Антисептик бўлиб, у ҳам қон босимини ошириши мумкин.

Калий хлорид ва цитрат- микроэлементлар танқислигини қоплайдиган воситалар. Агар сиз таблетка ёки капсула шаклидаги ушбу қўшимчаларни қабул қилсангиз, кукундаги фенирамин ошқозон ва юқори ичакда калийнинг тирнаш хусусиятини ошириши мумкин. 

Агар сиз санаб ўтилган дори воситаларини қабул қилсангиз, шамоллашга қарши кукунларни сотиб олишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.https://lifehacker.ru/poroshki-ot-prostudy/

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech