17:49 (07.02.2024)

197

Сурункали тонзиллит - ангина ревматизмга сабаб бўладими?

Сурункали тонзиллит — бу бодомчасимон безларда узоқ давом этадиган инфексион яллиғланиш жараёни. Бодомчасимон без иммунитет тизимининг ажралмас қисмидир. Унинг асосий вазифаси организмга потоген бактерия ва вируслар киришидан ҳимоя қилишдир.

Келтириб чиқарувчи омиллар:

– ўткир респиратор вирусли ва бактерияли инфекциялар;
– тишларда кариес;
– оғиз бўшлиғи касалликлари;
– иммунитет тизимининг пасайиши.

Ангина ўз вақтида даволанмай оёқда ўтказилганда, бир қатор асоратларни келтириб чиқариши мумкин:

– ревматизм – бириктирувчи тўқмаларга зарар етказадиган тизимли яллиғланиш,
– кўпинча юрак клапанлари зарарланиши натижасида юрак касаллиги келиб чиқиши.
– ревматоид артирт – бўғимларнинг аутоиммун касаллиги;
– гломерулонефрит – буйрак касаллиги бўлиб, буйрак қуришига олиб келиши;
– тиреоидит – қалқонсимон без касаллиги.

Сурукали тонзиллитни даволаш лор шифокори кузатуви ва тавсиялари асосида бажариш керак.

Видеогалерея

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech