18:25 (03.05.2024)

236

Тожикистоннинг Сўғд вилояти ва Тошкент вилояти тадбиркорлари ўртасида бизнес форуми ўтказилди

Юқори Чирчиқ тумани Aуструм академиясида бўлиб ўтган мазкур форумда Сўғд вилояти ҳокими Раджаббой Aҳмадзода бошчилигидаги делегация ҳамда вилоятда фаолият юритаётган турли соҳа вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди.

Форумдан кўзланган мақсад икки томон ўртасида инвестиция шартномаларини имзолаш, тажриба алмашиниш саналади.

"Тошкент вилоят Дори-Дармон"  акциядорлик жамияти ҳам бизнес форум доирасида ташкил этилган кўргазмада дори воситалари ва тиббиёт буюмлари жой олган стенди билан иштирок этди.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, вилоятнинг Тожикистон давлати билан ташқи савдо айланмаси (2024-йил январ-апрел ойларида) 11,6 миллион долларни ташкил этади. Шундан, экспорт кўрсаткичи 7,7 миллион доллар бўлиб, вилоятдаги 56 та корхона томонидан қўшни давлатга электротехника, кимёвий воситалар, металл, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар, қурилиш материаллари экспорт қилинмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech