14:08 (03.04.2023)

2537

“Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” дори препаратидан огоҳ бўлинг!

Испаниянинг “Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги” (AEMPS) қарорига биноан, Испаниянинг Labaratorio Miquel Y Garriga Inc, S.L. корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган “Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” (флаконларда) дори препаратининг “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)” талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” юқоридаги маълумотга асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган қуйидаги: R-049, R-050, R-051, R-078, R-080, R-222, R-236, R-081, R-124, R-204, R-205, R-206, R-218, R-219, R-220, R-221, R-223, R-224, R-225 серияларини фармацевтика бозоридан муомаладан қайтариб олинаётганлигини маълум қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech